Порно Плюс
Узбекское порно видео на UZPORNO.RU
Фото голых женщин

Хиёнатнинг қонли манзили ёҳудянгаси ва унинг жазманиниўлдирган қайноға қисмати

Азалдан хиёнат энг оғир гуноҳлардан бири сифатида эътироф этиб келинади. Биз ҳикоя қилмоқчи бўлган ушбу машъум ҳодисанинг ҳам сабаби ҳам айнан шу. Очиғи, бу машъум ҳодисанинг бош айбдори қонун доирасида ўз жазосини олган бўлса-да, инсонийлик нуқтаи назаридан ҳодиса иштирокчиларининг қай бири айбдор-у, қай бири жабрдийда эканини эътироф этиш мушкул ...Аслида бу оила ҳақида маҳалла— кўй, қўни— қўшниларнинг барчаси ижобий фикрда. Оила бошлиғи ҳам, унинг фарзандлари, келинлари, невара — чеваралари ҳам ҳалол меҳнат ортидан кун кўриб келган оддий инсонлар. Низомжон ака (барча исм— фамилиялар ўзгартирилган) ўғилларини мард, танти, ҳалол, жасур қилиб тарбиялаганди. Аммо, вақти келиб, фарзандларидан бири оғир жиноятга қўл уриши мумкинлигини хаёлига ҳам келтирмаганди. Катта ўғил Элмурод кўпроқ пул топаман, оиламнинг кам— кўстини бутлайман, деб ғурбат диёрига йўл олмаганида— ку, олам – гулистон эди. Элмурод олис Сибир юртига қатнаб ишлаётганига икки йилдан ошганди. Ҳар йили бир— икки марта оиласи бағригша қайтар, ота— онаси, аёли, фарзандлари дийдорига тўяр— тўймас яна ортига қайтиб кетарди. Низомжон ака кўп бора ўғлига насиҳат қилди: — Ўғлим, шунча пайт ишладинг, ўзимизда ҳам интилсанг, ҳаракат қилсанг биринг икки бўлади. Нима қиласан ўша ёқларда? Элмурод кўнмади. Қайсарлигини қўймади: — Ота, яна бирор йил ишлай. Ҳовлимни эпақага келтириб, бирорта машина олволай. Ана ундан кейин шу ерда қоламан. Ўғлига гап кор қилмаслигини англаган ота уни ортиқча қийнаб ўтирмади. Элмурод эса, жўнаб кетишдан аввал укаси Нурмуродни ёнига чорлади. — Ука, ўзинг биласан, уйда эркак киши бўлмаса, девор оша мўралайдиганлар чиқиб қолади. Янгангга, жиянларингга кўз— қулоқ бўл. Сен борсанки, мен ўзга юртларда тинч, хотиржам юраман. Нурмурод ердан кўз узмай бош ирғади. Ака кўнгли таскин топганча олис Сибир диёрига учиб кетди. Акаси унга ҳар ҳафта телефон қилар, ота— онаси, укалари, жиянлари ва албатта хотини қандай юргани билан қизиқар, Нормурод эса, “ака, ҳаммаси жойида, хотиржам юраверинг”дея уни тинчлантирарди. Нурмурод янгаси Зебони яхши билади. Уни худди опасидек кўради. Жиянларини ҳам жонидан ортиқ билади. Акаси кетганидан кейин унинг ўрнини билинтирмасликка, тез— тез хабар олиб туришга, янгасининг кам— кўстини тузатишга одатланган. Қолаверса уйи ҳам яқин. Кўчанинг нариги бошида. Ўтган йилнинг ёз ойлари. Нурмурод кейинги пайтларда янгасининг хиёд ўзгарганини, бироз паришонхотир бўлиб қолганини сезди. Бир— икки марта маҳалладан ўзига оро бериб, чиқиб кетаётганини ҳам кўрди. — Ҳа, янга, йўл бўлсин, — деб сўраганида, зарур иш билан шаҳарга тушмоқчи эканини айтганди. Яқинда акасининг телефонда айтган бир гапи ҳам унинг шубҳасини хиёл оширгандек бўлди: — Ука, янганг тузукми? Авваллари ҳар куни менга смс юбориб турарди. Икки кун телефон қилмасам, учинчи кун ўзи йўқларди. Ҳозир ўзим телефон қилмасам эсига ҳам келмайди. Сўрасам, телефонимнинг пули йўқ, деб баҳона қилади. Нурмуроднинг ичини тимдалаётган шубҳа кучайса— да, сир бой бермади. — Ҳа, ишлари кўпайиб қолгандир— да! Демак, бир гап бор. Олдин бир гапириб ўн куладиган янгаси бошқача бўлиб қолган. Иложи борича ўзини олиб қочишга тиришади. Кунларнинг бирида Нурмурод маҳалла бошида ўртоқлари билан анчагача гурунглашиб қолди. Биргалашиб, бир неча шиша пивони бўшатишди. Ошналарнинг кўзлари сузилиб қолгач, ҳамма уй— уйига тарқалди. Нурмурод гарчи ичкилик таъсирида гандираклаб келаётган бўлса— да, мияси тиниқ ишларди. Акасининг уйи ёнидан ўтиб бораркан, меҳмонхона чироғи ёниқлигини кўриб сергакланди. Акаси кетганидан бери бу уйнинг чироғи ёнмаган. Фақат уйга меҳмонлар келса, акасининг ўртоқлари гап— гаштак қиладиган бўлса, шу уйга киритишарди. Ҳозир... ким бўлиши мумкин? Янгаси шунчаки уй йиғиштириш ёки бирор иш билан кирганмикин? Лекин, ярим кечаси— я? Нурмурод шартта акасининг дарвозасини қоқди. Жавоб бўлавермагач, жиянини исмини айтиб чақирди: — Элбек, ҳо Элбек. Шу пайт ётоқ тарафдан жияни, меҳмонхонадан эса, янгаси чиқиб келди. — Ҳа, Нурмуроджон тинчликми? – сўради янгаси бироз саросима билан. Нурмурод янгасини зимдан кузата бошлади. — Янга...ҳалиги... шу ердан ўтиб кетаётгандим.. Анув... бирорта қизиқроқ диск бўлса, кўраман дегандим. Янгаси фавқулодда тезкорлик билан ётоққа югурди. Зум ўтмай, қўлида иккита диск кўтариб чиқди. — Мана, Нурмуроджон, бир эмас, иккита, майли яхши дам олинг. Эртага гаплашармиз— а? Янгасининг ундан тезроқ қутулишга уринаётганини пайқаб, дили янада ғашланди. — Бу қўшиқларми? – сўради Нурмурод вақтни чўзишга уриниб. – Менга кино керак эди. Ўзбекчами, ҳиндчами? Дарвозахонанинг хира чироғида ҳам Зебонинг юзидаги хавотир, ҳаяжонни пайқаш қийинмасди. Янгасининг қўллари ҳам хиёл титраётганини англади. — Ҳа, боя шуни айтмабсиз— да, мен ҳозир чиқаман, — Зебо бу гал ҳам тезкорлик билан айтилган дискни олиб чиқди. — Янга, эшик— тешикни маҳкамлаб олганмисиз? Эҳтиёт шарт— да! — Ҳаа, йўғ— а, хавотир олманг, сизам уйга бора қолинг, овсиним кутиб қолгандирлар. Бемаврид юрманг кўчаларда. Нурмурод дискни олиб кўчага чиқди. Аммо, ичидаги шубҳа олови ўн баравар аланга олганди. Бор! Ичкарида кимдир борлиги аниқ. Янгаси ҳар доим болаларининг ёнида ётарди. Бу гал улар иккита эшикдан чиқиб келишди. Нега боя тўғри меҳмонхонага қараб юрмади? Энди уйга қандай киради? Яна нимани баҳона қилади? Бир муддат кўчада ўйга бориб ўтирди. Кейин акасининг деворга тақаб қурилган бостирмаси тарафга қаради. Пастгина, бир ҳатлаб ичкарига кирса бўлади. Нурмурод томга чиқиб, меҳмонхонани кузата бошлади. Парда ортидаги шарпаларни илғагандек бўлди. Мана, янгаси ташқари чиқди. Кейин ўғли Элбекни чақириб, унга нималарнидир айтди. Кейин она— бола бостирма тарафга юришди. Чамаси, Зебо уни пайқаганди. — Элбек, — деди улар бостирмага яқинлашганида. – бу мен, сизларнинг сергаклигингизни синаб кўрмоқчи эдим. — Вой, қўрқитвордийз— ку, — деди Зебо ёқасига туфлаб. – Тинчликми, бунча безовта бўп қолдийз. — Тинчликка ўхшамаяпти, — деди Нурмурод томдан сакраб тушаркан. – Меҳмонхонангизга кимдир кирганми, дейман— да! — Нималар деяпсиз? – янгасининг овози қалтираб кетди. – У ерда ҳеч ким йўқ. — Ўзим кўзим билан кўрмагунча кўнглим тўлмайди. Зебо дарҳол унинг йўлини тўсди. — Бу қанақаси? Ярим кечаси бировнинг уйига нега кираркансиз? Уялмайсизми? Эртага акангиз келсалар... — Ҳа, акамни топшириқлари шунақа, — у янгаси четга суриб, меҳмонхона тарафга юрди... Воқеанинг қолганини қисқача баён қиладиган бўлсак, Нурмурод меҳмонхонага кириши билан янгасининг сири фош бўлганди. Уй ичида биқиниб ўтирган бегона йигит кўзи қонга тўлган Нурмуроддан жонини қутқариш учун ўзини ҳовлига урди. Орада қиёмат қўпди. Янгасининг хиёнатига шубҳаси қолмаган Нурмурод қўлига тушган буюм билан ҳар иккисини ура кетди. Кейин эса, ошхонага кириб, яқинда чархланган пичоқни олиб чиқди-ю, янгасини ҳам, унинг нотаниш хушторини ҳам пичоқлаб ташлади.... Ҳали 26 ёшга ҳам кирмаган навниҳол йигит воқеа жойининг ўзида дунёдан кўз юмди. Уч нафар фарзанднинг онаси, гулдек оиланинг бекаси эса, касалхонага етмай жон берди. Бу фожеада ким кўпроқ айбдор? Ўз оиласи шаъни, умр йўлдошининг орини поймол қилиб, жазосини олган аёлми, нафс йўриғига кириб, номаҳрам остона ҳатлаган мужаррадми, ўз оиласини ташлаб, пул топаман деб ўзга юртларга юзланган эрми ё жаҳл отига миниб, қўлини қонга белаган ука? Қонун-ку, ўз сўзини айтди. Қотил жазосини олди. Аммо, Сиз бунга нима дейсиз, азиз замондош
Kutubxona
Olamsex.su Узбекское порно 2020
Uzvideos.ru УзбексКИЙ СЕКС
Sexuzbeks.ru - Только УзбексКИЙ СЕКС