Хазиллар
Эр ишдан келса хотини ёш угилчасини уришаётган
экан, угилчаси хохламайман деб йиглаётганмиш. Эр
хотинига - Яна нима булди- деса - Курмайсизми буни,
кашасини ейишни хохламаяпти- дебди. Эри углини кулогига
бир нималар деган экан, угли тезда кашани еб уйнаш учун
чикиб кетибди, хотини - Унга нима дедингиз- деса - Агар кашани
емасанг булбулчанг усмай колади дедим- дебди. Шунда хотини кулидаги кошик
билан эрини бошига бир урган экан, эри - Нима килдим, нега урасан- деса
- Нега ёшлигизда каша емагансиз- дермиш.
Лифтга ёш қиз билан эр-хотин киришибди. Бир пайт қиз ўгирилиб, эркакни юзига тарсаки туширибди-да,
— Хотинингизни олдида уялмайсизми тегажоқлик қилишга?!, - деб бақирибди-да, лифтдан чиқиб кетибди.
Эр эса юзини ушлаганча хотинига қараб:
— Ўлай агар, ҳеч нарса қилганим йўқ, - дебди қўрқиб.
Хотини:
— Тинчланинг, бу мен эдим, - дебди.
Аёллар ҳаммомига ўт тушибди. Ўт ўчирувчилар келишса, ҳаммомни олдида бир киши қотиб-қотиб кулар, ўт ўчирувчиларга қараб ҳадеб, — Кеч қолдинглар, кеч қолдинглар, - дермиш.
— Нега кеч қоларканмиз? Ҳаммом ҳали ёниб тугамадику, - дейишса
Ҳалиги киши:
— Ҳаммом ёниб тугамади-ю, яланғоч хотинлар тум-тарақай бўлиб қочиб бўлишди, - дермиш.
Бир маст одам милицияга қўнқирок қилиб:
— Алло, милиция. Бу ерда 1000 киши ўлиб ётибди.
Милиция:
— Алло, алло, сиз ҳозир қаердасиз?
— Қабристонда.
Ядро қуролини қўриқлаётган аскар ухлаб қолиб пультга тегиб кетди. Аммо навбатчи офицер кириб келиши билан даст ўрнидан турди-да, маълум қилди:
— Ўртоқ лейтенант, мен постда турган пайтимда ҳеч қандай ҳодиса рўй бермади!
— Ярамас! Рўй бермади эмиш!.. Белгия қаерга ғойиб бўлди?
Кечаси ичиб келган эр эрталаб зўрға бошини ёстиқдан кўтариб бақиряпти:
— Эҳ қайнонама, шунақаям одам бўласизми!
Бу гапни эшитган хотини югуриб келди:
— Тинчликми, онам сизга нима ёмонлик қилдилар?
— Тўғрисиямда! Қизларига шундай исм танлашганки, эрталаб эслай олмайман!
Бир одам бекатда турган экан, ёнига нотаниш киши югуриб келиб, ўша одамни бошига бир чертибди-да:
— Латта, - деб яна югуриб кетворибди.
Ҳалиги одам уйига келиб, хотинига бўлган воқеани айтиб берибди. Эртасига яна ўша бекатда турса, яна ўша киши югуриб келиб, бошига бир чертиб:
— Сотқин, - деярмиш.
Бир йигит югириб келиб
-Рохиба она илтимос мени иккита харбий кувиб келяпди, юбкангизни ичига яшириб туринг.-деб ялинибди. Рохиба:
-Майли бутам, киракол...-дебди.
Иккита харбий келиб:
-Шу ердан бир йигит утмадими?
-Анов кучага югириб кетди.-дебди рохиба. Харбийлар кетгач йигит юбка остидан чикиб:
-Рахмат рохиба она, урушга олиб кетишмокчи эди, куткариб колдингиз, сизга кандай минатдорчилик билдирсам экан...-деса, рохиба:
-Хечкиси йук бутам.-дебди. Йигит ялтокланиб:
-Рохиба она... лекин оекларингиз келишган, зур экан, шу оекларингиздан бир упсам. -деса. Рохиба:
-Тепага караганингда, ундан хам зур нарса осилиб турган эди, шуни упмайсанми... Мен хам сенга ухшаб урушдан кочиб юрибман.-дермиш.
Бир чол кампири билан бозорга борибди.
Чол: — Сенга ўзим бир бош оёқ кийим оберай.
Кампир — Ҳоп, дадаси.
Чол сотувчи жувонни олдига бориб:
— Қизим бу кўйлакларинг неча пул?
Сотувчи: — 30 000
Чол: — Ҳа, яхши. ааа, бу лозимингчи?
Сотувчи: — 40 000
Чол: — Эхе, бу қизим қиммат айтдинку. Қизим бундай қиламиз кўйлагинг яхши экан, майли кўйлагингни кўтарамиз, лозимингни туширамиз. Қанчага берасан?
Шунда кампир:
— Ҳай, яшамагур чол-а ..
Ярим кеча. Эшмат аёлига:
— Хотин, уйғон сенда гапим бор.
Хотин:
— Эээй ухласангизчи... Эр:
— Турсангчи!
Хотин:
— Йўқ, мени уйқум келяпти.
Эшмат ҳафа, ошхонага ўтиб, музлатгичдан винони олиб очаётганди, пробка отилиб чиқиб Эшматнинг пешонасига тегди ва ҳушидан кетди. Шунда 5 ёшли ўғилчаси онасини олдига келиб:
— Ойи, бекорга ламатса қилдиз-де, дадам ўзини отиб қўйди! - дермиш.
Ёш учувчи қўниш майдончасига яқинлаша туриб, диспечер билан ҳазиллшмоқчи бўлибди. Рацияни кўтариб:
— Алло, кимлигимни топ-чи?, - деса, диспечер қўниш майдонидаги ҳамма чироқларни ўчириб қўйибди-да:
— Қаерга қўнишингни топ-чи, - дермиш.
Caмoлёт аварияга учраб чўлга қулабди шундан Афанди ва Грузин қолибди, Афандини сумкаси егуликларга тўла экан, Грузинда бир чeмoдан пули бор экан, чўлда юра-юра силласи қуриган грузин Афандидан сув нон сўрабди,
— Афанди йўқ дебди,
Шунда грузин:
— Кел бозор ўйнаймиз дебди,
— Бўлди дебди, Афанди
Савдони бошлабди, грузин келиб энди савдолашай деганда қорни оғриб қолибди
— Афанди чемоданга қараб тур дебди-ю
Бир пайт қайтиб келиб
— қани чемодан - деса
Афанди:
— Бу ер бозор бўлса ман қаттан биламан дермиш...
Иккита йигит Америкада сайёҳат қилиб юришса, мактабда ёнғин бўлаётган экан.
— Кел, биз ҳам ёрдам берайлик! Сен болаларни деразадан ташла, мен илиб оламан, - дебди шеригига.
Дўсти бирин-кетин болаларни ташлай бошлабди. Пастда турган йигит ҳамма болаларни илиб олаверибди-ю, негрни боласини ушламабди.
— Нега ушлаб қолмадинг, - деса, пастда турган йигит:
— Сен куйганларини ташлама-да!, - дермиш.