Порно Плюс
Узбекское порно видео на UZPORNO.RU
Фото голых женщин

укинг

У гоҳ-гоҳида ишхонамизга келиб турарди. Жувон ҳақида ҳамкасбларимизнинг бирортасида тугал, аниқ фикр йўқ эди. У келарди, ҳазил- ҳузул қиларди, кетарди. Компьютерда ўтириб нима иш қилишини ҳам ҳеч биримиз билмасдик. Ўша куни у анча вақт ушланиб қолди. Тумандан қатнаб ишлагани учун ишдан эртароқ чиқиб, уйига қайтиши керак бўлса ҳам шошилмасди. Айтганча, унинг эри йўқ эди. Демак, у ҳақида ниманидир билардик. Қолаверса, юзлари шевада айтганда бироз қораширғай, сочлари эса жингалакка мойил, доимо ясан-тусан қилади, бўйи ҳам калтароқ. Жуда кўп куларди. Тушуниш қийин, кўп куладиган одам ҳақида ҳар хил хаёлга бориш мумкин: у сиздан ниманидир яшираяпти, сиз билан қалинлашишни хоҳлаяпти, ёлғон гапираяпти, ўзини ўнғайсиз сезаяпти… ва ҳоказо. Лекин унга бу тахминларнинг барчаси тўғри келарди. Яна шу гап – уни яхши билмасдик! Ишхонада энг кичиги мен ва Азиз. Ёшимиз ҳам тенг, битта институтни битириб, бир жойда ишлаётгандик. Унинг қилиқлари бизга ёқарди. Ғашига тексак, тегажоғлик қилсак ҳам индамасди. Бизни ёш бола биларди… ё унгаям бу ёқарди. Биздан уч-тўрт ёш катта бўлса-да ўзимиз тенги кўриб ҳазиллашаверардик. Сочидан тортиб, бурнига тегинардик. У сохтақовоқ билан «ҳужум» қиларди. Биқинимиздан «бошқача қилиб» ўйиб оларди. У ростдан ҳам сирли эди. Хаёлимда унинг ичида дарди бордек туюларди. У менга баъзида «ёрилмоқчидек» бўларди. Аслида кимнинг ҳам дарди йўқ? Ахир эридан ажраган аёл бўлади- ю дарди бўлмасинми? Нега ажрашган, бунинг қандайдир сабаби бор-ку. Ўша қандайдир сабаб албатта унинг дарди бўлса керак. Балки эрига кўнгли бўлмагандир ёки эри ургандир, ёки бошқа нарса, нима бўлсаям, азоб чеккани аниқ. Буни сезардим. Кўп қийналгани шундоққина сезилиб турарди. Ҳимоясиз, суянчсиз аёлни фарқлашдан осони борми? Улар ё кўзингизга тик қараб гапиради ёки аксинча. Бу унинг танлаган йўлига боғлиқ, албатта. Ҳа, ўша куни эрталаб келганидаёқ унинг кайфияти яхши эмаслигини сездим. Шунинг учунми, берилиб ишлади. Кун қайтаётган бўлса-да у қайтишни ўйламасди. Дераза ойнасидан ғира- шира бўлиб бораётган осмонга қараб-қараб қўярди. – Нима, бугун уйингизга кетмоқчи эмасмисиз? – Азиз бетакаллуфлигига бориб савол берди. Жувон кулимсираб жавоб қайтарди: – Икки бўйдоқ мени бирор жойга таклиф қилсаларинг-чи? – Бўпти, бизникига борамиз. Ош қилиб берасиз, ўтирамиз… – Азиз яна илмоқли сўз ташлади. Таажжуб, жувон «яхши» деб кулиб қўя қолди. Аввалига бу гапларга унчалик эътибор қилмаган бўлсак-да ростдан ҳам у қайтишни ўйламай қўйди. Аёлнинг феъли ғалати-да. Янада берилиб ишга киришди. Ишхонада учовимиз ва қоровул қолди. Азиз ниманидир ўйлаб ичи ғимирлаб қолди. Нима қиларини билмай, у ёқдан бу ёққа бориб кела бошлади. Уйга таклиф қилиб қўйганидан ўнғайсиз аҳволга тушаётганди. Ўзи у шунақа – доим шошади. Мен ҳам атай унга қарамадим. Ташқарига чиқиб кетди. Яна қайтиб кирди. Яна чиқиб кетди. Мениям чақирди. – Нима қиламиз? – cўради. – Ўзинг биласан, сен таклиф қилдинг, – бўладиган воқеани ўйлаб олдиндан терга ботдим. – Ов, асабимга тегма, нима қиламиз, айт! – у нима қилишни билмаётганди. – Балки ҳазил қилгандир, бирор танишиникига кетса керак. Кирайлик- чи, сўраймиз. Кетмаса, таваккал, хонага бораверамиз. Битта коньяк, озроқ колбаса, майда- чуйда олсак бўлар… Чўнтагини ушлаб қўйди. Кабинетга кирсак, жувон компьютерларни ўчираётган экан. Биз билан кетишни хоҳламас, деб умид қилдик. Фикри ўзгаргандир. Икки “гўдак”ни бир қўрқитиб қўяй дегандир. Йўқ, ундай эмас экан. “Кетдик, йигитлар” деб бизни олдига солди. Йўл-йўлакай бироз олдин режалаштирган нарсаларимизни дўкондан харид қилдик. У ёнимизда тургани учун яна бошқа майда- чуйдалар ҳам қўшилди. Яхшигина бозорлик бўлди. Агар бу нарсаларни дўстим иккимиз майда чайнасак, бирор ҳафтача яшардик. Ҳе… арзимабдими. Подьездга кириб зинадан кўтарилаётганда хонамизнинг аҳволини кўз олдимга келтириб, юрагим орқага тортиб кетди. Қарийб бир неча ойдан буён ювилмаган идишлар уюлиб қолган. Супурилмаганига ҳам ҳафталар бўлган. Эсимда, яқинда бир-иккита курсдошлар келганда уйни супургандик. Латта- путталар, кўрпа- тўшаклар бошқа жинс вакиллари кўзи тушадиган ҳолатда эмасди, албатта. Қўполроқ қилиб айтганда, уйимизга моғор ҳиди уннаб қолганини ўшанда сездим. Энг ёмони, бу ўйларни зинадан кўтарилгунимизча ўйладим. Илгарироқ хаёлимга келса бўлмасмиди? Жувон бизнинг кулбага кира солиб, бурнини жийирди. Очиқдан-очиқ жирканганини яширмади. Аввалига ярми узилиб ётган пардаларга, сўнг чала йиғилган кўрпа-тўшакка бир- бир қараб чиқди. Ошхона томондан келаётган нохуш ҳиддан кўнгли ағдарилгудек бўлди. Ҳайронман, расво уйда яшашимиз шу пайтгача бирор марта сезилмаган экан. – Узр, бўйдоқчилик, айбга буюрмайсиз, – гапни бурмоқчи бўлдим. Ҳозир эслашга қўрқади, киши. Уни шу аҳволда ўтиришга таклиф қилдик. У бизни уйимиздан чиқариб юборди. “Бир айланиб келинглар” деди. Ошнам билан кўча муюлишидаги дўконга қараб юрдик. Кўчада писта чақиб, ўзимизча нималар қилишимизни ўйладик. У менга сен бошла деди, мен унга аввал сен бошла, дедим. Бирор соатча ташқарида турдик, кўча айландик. Негадир уйга киришга унчалик шошилмасдик. Қайтиб келганимизда хонамизни танимай қолдик. Жувон шунча идиш- товоқни қандай ювиб улгургани-ю, чўлтоқ супурги билан хонани чиннидек қилиб супуриб қўйганига ишонмадик. Ошхонадан ҳам ёқимли ҳид келаётганди. Ош! Дастурхон ҳам ўзига хос безалган. Хонани аёл иси тутиб кетган. Фикримча, сумкачасидаги атирдан олиб сепган эди. Очиғи, уни бунчалик ораста, деб ўйламагандим. Унга меҳрим ийиб кетди. У ўзини шу уйнинг бекасидик тута бошлаганди. Биз эса ростдан ҳам унинг уйига келгандек, бегонасираб ўтирдик. – Яхшиям, “хозайн”ларинг чет элга кетган экан, бўлмаса иккалангизни ҳам қувиб чиқарармиди? – жувоннинг бироз олдинги ҳорғин, тушкун кайфиятидан асар ҳам қолмаганди. – Сал тозалаб ўтирсаларинг бўлади-ку. Энди у ўзини опамиздай тута бошлади. Азизни билмадим-у лекин мен уни уйимизга олиб келганимиздан афсус қила бошладим. Аниқроғи, уялдим. Ишқилиб, хаёлимиздан ўтган нарсаларни сезиб қолмадимикан. У ўз хонадонида эришмаган бекалигини бизнинг ғариб кулбада қилишга интилаётганди. Бир кунгина бўлса-да эрли уйнинг эркаси бўлишни қумсаётгани сезилиб турарди. Шундай беозор шўхлик қила бошладики, фикримча бу “эгри аёл”нинг қилиғига сира ўхшамас, аксинча, рафиқанинг, жуфти- ҳалолнинг нозини эслатарди. У жуда бахтли эди. Паловхонтўрани сузиб келди. Ошнам овқатдан олдин яхши кетади, деб унга коньяк қуйганди, қатъий рад жавобини олди. Ичига шайтон суви кирмагани учунми, Азиз ўзини мендан ҳам баттар ўнғайсиз ҳис қила бошлади. Ростдан меҳмонда ўтиргандай, гапирмай қўйди. Фақат жувон гапирди, биз эшитдик. Кайфи бўлмаса-да кўпчилик бахтсиз аёллар сингари дардини айтишга тушиб кетди. Лекин йиғлаб- сиқтамади, шунчаки, бировнинг тақдирини гапиргандек ҳиссиз гапириб берди. Ношуд эри, орсиз қайиноғалари, оқибати йўқ ака- укалари ҳақида хиёл жилмайиб гапириб сўзлади. Биз ҳам бу гапларга жиддий қизиқмадик, ҳиссиз тингладик. Уйимиз бир хона-ю торгина ошхонадан иборат эди. Шунинг учун биз ошхонага чиқиб ётмоқчи бўлдик. Жувон рози бўлмади. Битта хонада ётамиз деди. Ўзига, менга ва Азизга ёнма-ён қилиб жой солди. Шайтонни қаранг, яна ишини қилди: ичимизга оралади. Фикримиз бўлинди. Чироқни ўчирганимиздан сўнг, ошнам биқинимга туртди. “Қўлингни узат, индамайди” деди. Ичим музлаб кетди. Бир хаёлим қўлимни узатсамми, дедим. Қўрқдим. “Ўзинг ўт!” дедим. “Йўқ, сен бошла” деди. – Айниманглар, қаерда кўргансизлар ука опага ёмон кўз билан қараганини? – гапларимизни эшитиб турган экан. – Тинч ухланглар, қани. Ер ёрилмади, ерга кириб кетмадик. Ҳамма гапимизни эшитибди. Роса изза бўлдик-да ўзиям. Унинг бу гапидан кейин бошқа нарсага ўрин қолармиди? Шайтон хўмрайди… хўмрайди. Кейин деразадан чиқиб кетди. Нима бўлса бўлар, ўша оқибатсиз укаларининг ўрнига биз ука бўлсак, нима бўпти…
Kutubxona
Olamsex.su Узбекское порно 2020
Uzvideos.ru УзбексКИЙ СЕКС
Sexuzbeks.ru - Только УзбексКИЙ СЕКС